Ўзбекистон | 19:43 / 14.04.2022
19769
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Вилоят ССБга 36 ёшли янги бошлиқ тайинланди.

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан академик Бобур Қодирович Тешаев Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумот беришича, айни вақтда 36 ёшда бўлган Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.

У 2018 йилдан буён Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига 2020 йил ноябридан буён Равшан Тўлаков раҳбарлик қилаётганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид