07:45 / 14.04.2022
30485

Россия Киевга зарбалар берилишидан огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина пойтахти Киевга зарбалар берилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда 13 апрел куни ўтказилган Мудофаа вазирлиги брифингида айтилди.

Фото: Shutterstock

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Украина ҳарбийлари томонидан Россия ҳудудидаги объектларга зарбалар берилган. Агар бу ишлар давом этса, Россия бу борада қарор қабул қиладиган марказлар, хусусан, Киевга зарбалар берилади.

«Украина ҳарбийлари томонидан Россия ҳудудида жойлашган объектларга зарба берилиши ва диверсияга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Агар шундай ҳаракатлар давом этса, Россия қуролли кучлари бу борада қарор қабул қилинадиган марказлар, хусусан, Киевга ҳам зарбалар беради. Россия армияси ҳозиргача бу ишдан тийилиб келганди», дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Россиянинг Украина билан чегарадаги бир нечта вилоятларида сариқ даражадаги террористик хавф ҳолати эълон қилинган. Олдинроқ Россия ва Украина чегара ҳудудларда провакация тайёрланаётгани иддаоси билан бир-бирини айблаб чиққанди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top