Жамият | 18:20 / 15.04.2022
12579
2 дақиқада ўқилади

“Assoodiq” лойиҳаси янги “Закот” китобини чоп этди

“Assoodiq” лойиҳаси закот масалаларига бағишланган янги “Закот” китобининг тақдимот маросимини ўтказди.

Фото: Assoodiq

14 апрел куни Тошкентдаги Турин Политехника университетида “Assoodiq” лойиҳасининг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг навбатдаги китоби “Закот” деб номланган ва Рамазон ойида долзарб бўлган закот масалалари батафсил шарҳлар асосида ёритиб берилган. Муаллиф Абдулманнон Абдуллоҳ қаламига мансуб китобда закот, фитр садақаси, хайр-эҳсон каби молиявий ибодатлар таълимотига оид саволларга жавоб топиш мумкин. 

Фото: Assoodiq

Тақдимот маросимида иштирок этган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид китобнинг мўмин-мусулмонлар учун молиявий ибодатлар борасидаги илмларини оширишда фойдали манба эканлигини таъкидлади. 

Фото: Assoodiq

“Закот” китоби муаллифи Абдулманнон Абдуллоҳ закотнинг асл моҳиятини англатиш, унинг тартиб-қоидаларини, илоҳий ҳикматларини, ажр- савобларини ва самараларини халқимизга тушунтиришда олиб борилган изланишлари ҳақида гапирди.

Фото: Assoodiq
Фото: Assoodiq

 Тадбир иштирокчиларига китоблар совға қилиниб, уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 3 июлдаги 03-07-4255 ҳамда 2022 йил 13 январдаги 03-07/208 рақамли хулосалари асосида чоп этилган.

Фото: Assoodiq

Мавзуга оид