Қарши шаҳрининг амалдаги ва собиқ ҳокимлари қамоққа олинмаган – прокуратура
Қашқадарё вилояти прокуратураси Қаршининг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ва собиқ ҳокими Жамшид Фозилов айбланувчи сифатида жалб қилингани ва қамоққа олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур хабарлар юзасидан раддия берди.
Раддияда маълум қилинишича, вилоят прокуратураси томонидан ер талон-торожликлари ҳолатлари бўйича хизмат сохтакорлигига йўл қўйган кадастр, қурилиш бўлими, шаҳар ҳокимлиги собиқ юристлари – жами 7 нафар шахс Жиноят кодексининг 205, 206, 209, 229-4-моддалари билан айбланиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.
Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов ва амалдаги ҳоким Нормўмин Холбоев айбланувчи сифатида жалб қилинмаган.
Маълумот учун, Жамшид Фозилов 2019 йил октябр ойида Қарши шаҳар ҳокими лавозимидан олинган ва ўрнига Касби тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Нормўмин Холбоев тайинланганди.
Жамшид Фозилов Қарши шаҳри ҳокими вазифасида ишлаган даврида ОАВда бир неча марта тадбиркорларга нисбатан адолатсиз қарорлари учун танқидга учраганди. Жумладан, у Қарши шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида “снос” масалалари ва Ерқўрғон бозорларида ноқонуний қурилишлар туфайли танқид қилинганди.
2018 йил 14 декабр куни Қарши шаҳрида ўтказилган йиғилишда президент томонидан шаҳар раҳбарияти танқид қилинганди. Жумладан, Қарши шаҳар «тўртлиги» (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи)га жиддий огоҳлантириш берилганди.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024