Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Британияга қарши персонал санкциялар киритди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс, мудофаа вазири Бен Уоллеснинг Россияга кириши тақиқланди.
Россия Лондон санкцияларига жавоб чораси сифатида Британия ҳукуматининг қатор сиёсий арбобларига қарши санкциялар киритди.
Қайд этилишича, Россия "стоп-листи" "Буюк Британия ҳукуматининг мислсиз даражадаги душманона ҳаракатларига жавобан" шакллантирилган.
Унга кўра, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс, мудофаа вазири Бен Уоллеснинг Россияга кириши тақиқланади.
Шунингдек, Россияга кириши тақиқланганлар рўйхатидан адлия вазири Доминик Рааб, молия вазири Риши Сунак, ички ишлар вазири Прити Пател ўрин олган.
Таъкидланишича, Москва яқин вақт ичида "стоп-лист"ни кенгайтиради.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026