14:30 / 21.04.2022
13573

Истанбулда портлаш содир бўлди

Воқеа жойида қўлбола портловчи қурилма парчалари топилган.

Фото: Видеодан кадр

Истанбулнинг Ғозиусмонпошшо районидаги Ёшлар фонди биноси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Истанбул губернатори офиси хабар қилди.

Хабарга кўра, воқеа жойида қўлбола портловчи қурилма парчалари топилган.

Хавфсизлик хизматининг билдиришича, бино деразаларига зарар етган, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Star газетасининг ёзишича, кузатув камераларида шахси номаълум аёл бинога киргани ва у ерда портловчи қурилмани қолдириб чиқиб кетгани қайд этилган.

Полиция гумонланувчини қўлга олиш бўйича операция бошлаган.

Top