Иқтисодиёт | 22:41 / 21.04.2022
31914
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек банклари иккиламчи санкцияларга тушиб қолмаслик чораларини кўрмоқда

Ўзбекистондаги тижорат банклари санкцияларга учраган Россия банкларидан олинган кредитларни қайтаришда иккиламчи санкцияларга тушиб қолмаслик учун халқаро юридик консалтинг компанияларини жалб қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон сўнгги йилларда Россия Федерациясидан катта миқдорда кредит ресурсларини жалб қилган. Шундан келиб чиқиб, санкцияга тушган Россия банклари (Газпромбанк, ВТБ, ВЭБ ва бошқалар) томонидан иқтисодий лойиҳалар молиялаштирилганда бу Ўзбекистонга таъсир қилмайдими?  Ўзбекистоннинг санкциялар туфайли бу маблағлардан маҳрум бўлиш хавфи борми?

Мазкур саволга жавобан Марказий банкнинг маълум қилишича, тижорат банкларининг хорижий банклар олдидаги жами мажбуриятлари таркибида қаттиқ санкцияларга тушган банклардан жалб қилинган молиявий ресурсларнинг улуши юқори эмас.

“Таъкидлаш жоизки, маҳаллий банклар томонидан қатъий санкцияга тушган банклардан жалб қилинган мажбуриятларини ўз вақтида ва иккиламчи санкциялар хавфини яратмасдан қайтариш бўйича халқаро юридик консалтинг компаниялари жалб қилинган.

Ҳар бир транзакцияни юридик компаниялар хулосаси асосида амалга ошириш чоралари кўрилди. Бу, ўз навбатида, келгусида йирик иқтисодий лойиҳаларни узлуксиз молиялаштириш мақсадида халқаро молия бозорларидан муаммосиз ресурслар жалб этиш имкониятини яратмоқда”, – дейилади регулятор жавобида. 

Мавзуга оид