10:38 / 21.04.2022
4517

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд долларга тенг бўлди

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. 

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт 5,8 млрд долларни ташкил қилди.

Экспорт таркибида маҳсулотлар 5,2 млрд долларни, хизматлар эса 568 млн долларни олиб келган.

Бундан ташқари, ташқи савдода импорт ҳажми 7,4 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар – 6,8 млрд доллар, хизматлар  – 530 млн доллар. 

Шунингдек, ташқи савдо айланмасида салдо -1,6 млрд долларга тенг бўлди.

Бундан олдин Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди.

Январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Хитой ва Россия етакчилик қилган. Хитойдан 1 млрд долларлик, Россиядан эса 905,2 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Top