Ўзбекистон | 10:53 / 21.04.2022
7426
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастури жуда кенг. Давлат раҳбари бугуннинг ўзида кластер ва саноат корхоналарида, фермер хўжалиги даласида бўлади, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишади. 

Шунингдек, халқ билан мулоқот, вилоят фаоллари билан учрашув, қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳалари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид