Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жойнинг «снос»га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
- бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
- бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
- архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
- қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
- қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
- кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.
Бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.
Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон манзилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.
Мавзуга оид
16:17 / 10.11.2025
Тиббиёт ходимларига давлат хизматлари тўлови 2 баравар камаяди
13:54 / 19.09.2025
Ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
11:07 / 17.09.2025
Алоқа операторларига "Ягона портал"даги пулли давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади
14:50 / 11.09.2025