Жамият | 17:00 / 22.04.2022
20659
2 дақиқада ўқилади

ERIELL: 46 йилдан сўнг нефт олиш

ERIELL Group томонидан «Хўжаобод» конида (Андижон вилояти) қудуқни таъмирлаш муваффақиятли ўтказилиб, бунинг натижасида 1976 йилдан бери биринчи марта нефт олина бошланди.

Фото: ERIELL Group

334-сонли қудуқ узоқ 1950 йилда бурғиланиб, ишга туширилган, 1976 йилда у ликвидация фондига ўтказилган.

ERIELL Gpoup томонидан қўлланилаётган қудуқни капитал таъмирлашнинг замонавий технологиялари (УКРС) 334-сонли қудуққа деярли иккинчи ҳаёт бағишлаш имконини берди.

Жорий йилнинг 3 январидан 31 январигача бўлган даврда ҚКТ 99-сонли ERIELL қудуқларини капитал таъмирлаш бригадаси томонидан қудуқдан фойдаланиш ва нефт олишга имкон берадиган зарур ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ҚКТ ишларини амалга оширишда замонавий технологиялар, ускуналар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- Цемент кўприкларини бурғилаш ва забойни турли хил асбоблар (жумладан 3 шарошкали долото, ён юзани фрезлаш, магнит ва забой фрези ва бошқалар) ёрдамида нормаллаштириш;

-Қатламларнинг нефт билан тўйинганлигини аниқлаш бўйича геофизик тадқиқотлар;

- АҚШ ва Германияда ишлаб чиқилган илғор дастурлар (геоахборот тизими)да геофизик маълумотларни интерпретация қилиш;

- Кислотали композициядан фойдаланган ҳолда қатламни интенсификация қилиш (NouXau рецептураси).

Насос туширилгач, объект буюртмачига топширилди.

««Хўжаобод» кони 334-сонли қудуғининг ишга туширилиши ERIELL Group томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлигини исботлади ва натижада дебити суткасига 5,3 тонна бўлган нефт оқими олинди. Айни пайтда, қудуқ тартибли ишга туширилгандан сўнг, нефт дебити кунига ўртача 3 тоннагача бўлган кўрсаткич билан ишламоқда», – деди Саноат Энергетика Гуруҳи МЧЖ ХК директори Шокир Файзуллаев.

Мазкур йўналишдаги ишлар буюртмачи Саноат Энергетика Гуруҳи МЧЖ ХКнинг «Асосий фондларни капитал таъмирлаш» лойиҳаси доирасида олиб борилганини қайд этиш жоиз. ERIELL Group лойиҳанинг Бош пудратчиси ҳисобланади.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид