Покистон собиқ бош вазири Имрон Хонга мамлакатни тарк этиш тақиқланди
Таъкидланишича, собиқ бош вазир ва аввалги ҳукумат вакиллари "коррупцион йўл билан топилган пулларини олиб чет элда яширинишлари" эҳтимоли сабабли ушбу тақиқ жорий этилган.
Покистон ҳукумати собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг вазирларига мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
APP агентлигининг хабар беришича, собиқ бош вазир ва аввалги ҳукумат вакиллари "коррупцион йўл билан топилган пулларини олиб чет элда яширинишлари" эҳтимоли сабабли ушбу тақиқ жорий этилган.
Янги ҳукуматнинг биринчи йиғилишида бош вазир Шаҳбоз Шариф иқтисодий муаммолар, инфляциянинг ўсиши, ишсизлик ва аҳолининг қашшоқлашишида Имрон Хон маҳкамасини айблаганди.
Шарифнинг сўзларига кўра, Покистондаги ҳозирги иқтисодий ҳолат улкан хавотир уйғотади, аммо янги ҳукумат вазиятни тубдан яхшилашга тайёр.
11 апрел куни "Покистон мусулмонлари лигаси" партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф мамлакатнинг 23-бош вазири этиб сайланганди.
Покистон парламенти 10 апрел куни бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилган ва уни лавозимидан четлатганди.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024