Жаҳон | 18:43 / 23.04.2022
17971
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон билан чегарада уч нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди 

Охирги вақтда икки давлат чегарасида қуролли тўқнашувлар тез-тез кузатилмоқда. 

Фото: Anadolu Agency

Афғонистон билан чегарада уч нафар покистонлик ҳарбий хизматчи ўққа тутилиш оқибатида ҳалок бўлди

Покистон қуролли кучлари матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа Шимолий Вазиристон округининг Девагар районида содир бўлган.

Кейинги ҳафталарда икки давлат чегарасида қуролли тўқнашувлар тез-тез кузатилмоқда.

Аввалроқ Покистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукуматидан покистонлик чегарачиларга ўқ узилишини тўхтатиш ва икки давлат чегарасидаги хавфсизликни таъминлашга чақирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид