Қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш бўйича синов амалга оширилади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
- қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;
- меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик хусусиятлари;
- ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;
- қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони;
- иссиқхоналар майдони ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг ташкилий ва методик принципларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Синов 2022 йилнинг август ойида Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Паркент туманида амалга оширилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
- Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
- респондентларнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига доир маълумотларини йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхатини ўз ичига олган Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш дастури;
- Ўзбекистонда синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш сўровномалари рўйхати.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Бу йилги май ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди — «Ўзгидромет»
Ўзбекистон | 19:19
-
Ҳиндистонда ҳаракатдаги поезддан тушиб кетган 6 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:08
-
Россияда украинлар ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни эълон қилганлик учун жарима ёзилмоқда
Жаҳон | 19:01
Мавзуга оид

14:10
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

14:45 / 29.05.2025