Жаҳон | 18:59 / 25.04.2022
7551
1 дақиқада ўқилади

Россия Германиянинг 40 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади 

Апрел бошларида Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг 40 нафар дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди. 

Фото: Getty Images

Россия ташқи ишлар вазирлиги ГФР элчисига Германия дипломатик муассасаларининг 40 нафар ходими персона нон грата деб эълон қилингани тўғрисидаги нотани топширди.

Қайд этилишича, бу Германия томонидан россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишига нисбатан жавоб ҳисобланади.

4 апрел куни Германия ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг 40 нафар дипломати мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилганди.

Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок чиқариб юборилган ходимлар «озодлик ва жамият бирлигига қарши» ҳаракат қилганини айтган.

«Уларнинг иши — биздан ҳимоя излаётганлар учун таҳдид. Бунга чидаб тура олмаймиз»,— деган у. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид