Жаҳон | 15:22 / 25.04.2022
13734
1 дақиқада ўқилади

Россияда С-500 тизимини туркум ишлаб чиқариш бошланди 

С-500 ("Прометей") 600 километргача масофадаги нишонларни йўқ қила олади. 

Фото: Россия мудофаа вазирлиги

Россияда С-500 ("Прометей") ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини туркум ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Алмаз-Антей" ҳаво-космик мудофаа концерни бош директори Ян Новиков маълум қилди.

"Ҳозирда маҳаллий фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда С-500 тизимини туркум ишлаб чиқариш ташкил этилди. Бу тизимнинг жанговар имкониятлари илгари яратилган зенит-ракета тизимлари ва мажмуалариникидан анча юқори", - деди у.

С-500 "Прометей" (ОКР "Триумфатор-М") янги авлод "ер-ҳаво" зенит-ракета тизимларига мансуб.

У 600 километргача масофадаги нишонларни йўқ қила олади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид