Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров ядровий уруш хавфи борлигини айтди
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, НАТО аъзоларининг Киевга қурол етказиб бериши "Россияга қарши воситачилик уруши" ҳисобланади.
Ҳақиқий ядровий уруш хавфи мавжуд, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Ҳозирда аниқ хатарлар мавжуд. Уларни сунъий равишда кўпиртиришларини истамасдим. Хоҳловчилар етарли. Хавф жиддий, ҳақиқий", - деди у.
Ҳозирги вазиятни Кариб инқирози даври билан солиштираркан, Лавров ўша пайтларда ҳам "ёзилган қоидалар" оз бўлганини айтди. Аммо унинг сўзларига кўра, Москва Вашингтон ўзини қандай тутаётгани, Вашингтон эса Москва ўзини қандай тутаётганини тушуниб турган. Россия вазири Кариб инқирози вақтида СССР ва АҚШ етакчилари "ишонган мулоқот канали" бўлганини айтди.
"Ҳозир бундай канал йўқ ва ҳеч ким уни яратишга ҳаракат қилмаяпти", - деди Сергей Лавров.
У шунингдек, НАТО аъзоларининг Киевга қурол етказиб бериши "Россияга қарши воситачилик уруши" ҳисобланишини таъкидлади. Россия қуролли кучлари бу қуроллар омборларини Украина ҳудудидаги нишон сифатида кўради, деди Лавров.
Мавзуга оид
18:11
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026