Қозоғистон президенти ҳукмрон "Аманат" партияси сафидан чиқишини эълон қилди
Тўқаев "Аманат" партияси раиси лавозимига парламент қуйи палатаси раиси Ерлан Кошанов номзодини таклиф қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукмрон "Аманат" партияси раиси лавозимини ва партияси сафини тарк этишини маълум қилди.
"Бугундан "Аманат" партияси раиси ваколатини зиммамдан соқит қилиш ва партиядан чиқишга қарор қилдим. Президент сайловида менга ишонганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорлик билдираман", - деди Тўқаев "Аманат" партиясининг навбатдан ташқари съездида.
У "Аманат" партияси раиси лавозимига парламент қуйи палатаси раиси Ерлан Кошанов номзодини таклиф қилди.
Съезд қатнашчилари бу таклифни қўллаб-қувватлади ва Кошанов партия раиси этиб сайланди.
59 ёшли Кошанов 2022 йил 1 февралда парламент қуйи палатаси раиси лавозимини эгаллаган.
2021 йил 10 январда бўлиб ўтган сайловларда "Нур Отан" (кейинчалик "Аманат" деб ўзгартирилган) партияси 71,09 фоиз овоз олган.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
16:18 / 02.09.2024
Қозоғистон президенти мамлакат халқига мурожаатнома йўллади
17:28 / 15.08.2024
Қозоғистонда президент ва Олимпиада совриндорлари учрашуви бошқа санага қолдирилди
17:34 / 10.08.2024