Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Полшага газ етказиб беришни тўхтатди
26 апрел куни Полша ҳукумати «Газпром»га нисбатан санкциялар жорий этганди.
Фото: PTWP
Россия Полшага табиий газ етказиб беришни тўхтатди, деб хабар берди «Онет» нашри. Гап икки томонлама Ямал шартномаси доирасидаги мажбуриятлар тўғрисида бормоқда.
Қайд этилишича, мамлакат миллий иқлим вазирлигида мавжуд вазиятни муҳокама қилиш ва ечим топиш бўйича кризис гуруҳ шакллантирилган.
26 апрел куни Полша ҳукумати «Газпром»га нисбатан санкциялар жорий этганди. Ҳукумат мустақил ҳаракатланишга қарор қилган ва Евроиттифоқ санкцияларидан алоҳида чекловлар киритганди.
Санкциялар EuroPol Gaz — «Газпром» ва Полшанинг PGNiG компаниялари қўшма корхонасига нисбатан жорий этилган.
Россия ва Полша ўртасидаги Ямал шартномаси 1996 йилда тузилганди. Шартномада газни аввалдан белгиланган нархда етказиб бериш кўзда тутилган ва у 2022 йилда ниҳоясига етади.
Аввалроқ Полшанинг Gaz-System газ тармоқлари оператори раҳбари Томаш Стемпен мамлакат газ тизими шарқий йўналишдан газ олишни тўхтатишга тайёрлигини айтганди.
Мавзуга оид
14:28
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45