Ўзбекистон | 09:34 / 27.04.2022
6846
2 дақиқада ўқилади

ЙҲХХ бошқармаларида мактаблар билан ишловчи инспектор лавозими жорий этилди 

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими умумий штатлар доирасида жорий этилди.

Мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.
 
2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

“Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди. Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин. “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Мавзуга оид