22:27 / 28.04.2022
18108

Гутерриш Зеленский билан Мариупол масаласини муҳокама қилди

Антониу Гутерриш Мариуполдаги вазиятни инқироз ичидаги инқироз деб атади.

Фото: UNIAN

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Киевда Украина президенти Владимир  Зеленский билан Мариуполдан аҳолини эвакуация қилиш масаласини муҳокама қилди. 

Унинг сўзларига кўра, эвакуация жараёнини воқеликка айлантириш бўйича фаол муҳокама бўлиб ўтган.

"Биз "Азовстал"дан одамларни эвакуация қилиш учун бор имкониятларни ишга соламиз", -  деди у.

Гутерриш Мариуполдаги вазиятни инқироз ичидаги инқироз деб атади.

Аввалроқ Гутерриш Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашганди.

Top