Россия икки ой ичида ЕИга 44 млрд евролик ёнилғи сотди
Экспертларнинг қайд этишича, Россия Европанинг энергия мустақиллигидан фойда кўрмоқда. Сотув ҳажмининг пасайиши нархлар ўсиши ҳисобига қопланмоқда.
Россия Украинага бостириб кирганидан буён денгиз ва қувурлар орқали 63 млрд евролик ёнилғи экспорт қилди, деб хабар берди DW.
Энергетика ва тоза ҳаво тадқиқотлари марказининг (CREA) маълумот беришича, Германия (9,1 млрд евро), Италия (6,9 млрд евро), Хитой (6,7 млрд евро), Нидерландия (5,6 млрд евро), Туркия (4,1 млрд евро) ва Франция (3,8 млрд евро) энг йирик импортёрлар ҳисобланади.
Евроиттифоққа умумий ҳажмнинг 71 фоизи (44 млрд евро) миқдорида хомашё етказиб берилган.
Қайд этилишича, ЕИга нефт етказиб бериш 20 фоизга, кўмир 40 фоизга камайган. Суюлтирилган табиий газ етказиш 40, қувурлар орқали газ сотиб олиш 10 фоизга ошган.
ЕИга кирмайдиган мамлакатларга нефт сотиш 20, кўмир ва суюлтирилган газ экспорти мос равишда 30 ва 80 фоизга ошган.
CREA маълумотларига кўра, Россия Европанинг энергия мустақиллигидан фойда кўрмоқда. Сотув ҳажмининг пасайиши нархлар ўсиши ҳисобига қопланмоқда.
Экспертлар санкциялар таъсирини кучайтириш ва "россиялик ҳарбийларнинг жиноятларига барҳам бериш" учун ЕИга барча харидларни тўхтатишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
18:57
Россияда миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳаси кўриб чиқилади
17:44
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиб давлатга 5.5 млрд зарар етказган шахслар ушланди
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
11:54