Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳасидаги барча лойиҳалар иқлим экспертизасидан мажбурий ўтказилади
Президентнинг “Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши бўйича стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар тасдиқланади:
а) Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси. Унда қуйидаги йўналишдаги чора-тадбирлар назарда тутилган:
- иқтисодиёт тармоқларининг иқлим ўзгаришига нисбатан таъсирини юмшатиш;
- иқлим ўзгаришига мослашиш;
- иқлим мониторингини такомиллаштириш;
- иссиқхона газларини назорат қилиш соҳасидаги салоҳиятни юксалтириш;
б) 2021–2023 йилларда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”.
Белгилаб қўйилишича, стратегия тегишли даврда иқлим ўзгариши оқибатларига кураш соҳасида эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йиллик муддатга тасдиқланадиган алоҳида “йўл хариталари”га мувофиқ босқичма-босқич тарзда амалга оширилади.
Қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юкланади:
- бош вазир А.Ариповга – стратегия ва “Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
- Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳабибуллаевга – стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш.
Белгиланишича:
- республикани ўрта ва/ёки узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муайян соҳаси назарда тутилган, шунингдек, иқлим ўзгариши масалалари ҳисобга олинган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари белгиланган тартибда “Ўзгидромет” билан мажбурий тарзда келишилади;
- қурилиш соҳасидаги барча лойиҳалар, шу жумладан, гидротехника иншоотларини қуриш лойиҳалари қурилиш зонасидаги иқлим билан боғлиқ хатарларни ҳисобга олиш бўйича “Ўзгидромет” томонидан амалга ошириладиган мажбурий иқлим экспертизасидан ўтказилади.
Мавзуга оид
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
15:57 / 01.04.2026
Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади
07:39 / 01.04.2026