07:51 / 30.04.2022
9023

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тайинланди 

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларга тайинланди.

Сарвар Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири этиб тайинланди

У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Нодир Дўсматов Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири этиб тайинланди. 

У шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири лавозимидан озод қилинди.

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимига ҳам мудир тайинланди.

Нодир Қосимов Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимининг мудири этиб тайинланди.

Top