Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ йил охиригача Россия нефтидан воз кечишни режалаштирмоқда
Келаси ҳафтада Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети тасдиқланиши мумкин.
Фото: Bloomberg
Евроиттифоқ йил охиригача Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ЕИ Россия нефтидан босқичма-босқич воз кечишни режалаштирмоқда.
Келаси ҳафтада Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, Брюссел Россиянинг кўпроқ банкларини SWIFT тизимидан узиб қўйишга эришмоқчи.
Аввалроқ The New York Times Евроиттифоқ мамлакатлари Россия нефти импортига босқичма-босқич тақиқ киритиши ҳақида хабар берганди.
Шу билан бирга, Германия Россиядан уран ва АЭСлар учун бошқа унсурлар импорти тақиқланишини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
17:15 / 07.03.2026
Қозоғистонда «Первый» ва бошқа Россия телеканаллари намойиши тўхтатилди
14:47 / 07.03.2026
Орбан “Дружба” қувури таъмири тугамагунча Украинага ёрдамни тўсиб қўяди
14:29 / 07.03.2026
“300 га 300”: Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашди
11:23 / 07.03.2026