Жаҳон | 15:25 / 03.05.2022
13316
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Арманистон атом энергетикаси соҳасида келишув имзолади

Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Фото: Sputnik / Р. Мангасарян

АҚШ ва Арманистон тинч атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.

Хабарда айтилишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтонда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан учрашди. 

Блинкен учрашувда Арманистон билан энергетика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ташаббуси билан чиқди. 

Учрашув якунида томонлар тинч атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзолади.

Қайд этилишича, Блинкен ва Мирзоян шунингдек, Арманистонда демократия ва тартиб ўрнатиш ҳамда унинг қўшни мамлакатлар билан муносабатлари мавзусини муҳокама қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид