Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 15дан ортиқ самолёти Тайван ҳаво ҳудудига кирди
Орол ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ҳавога кўтарилган ҳамда ракета мажмуалари жанговар шайлик ҳолатига келтирилган.
Фото: Reuters
Тайван мудофаа вазирлиги Хитойнинг 18 самолёти орол ҳаво сарҳадини бузганини маълум қилди, деб хабар берди Al Arabiya News.
Хабарда айтилишича, Тайван ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ҳавога кўтарилган ҳамда ракета мажмуалари жанговар шайлик ҳолатига келтирилган.
Тайбэйнинг таъкидлашича, Хитой самолётлари оммавий равишда орол ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига кирган.
Шу билан бирга, ҳарбийлар ўртасида бирор-бир тўқнашув содир бўлгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Аввалроқ ХХР мудофаа вазири Вэй ФэнхэТайван Хитойнинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
08:45 / 06.03.2026
Хитой энди осмондаги улкан шамол турбиналарини синовдан ўтказмоқда
11:40 / 05.03.2026
Хитой 1991 йилдан бери энг паст ЯИМ ўсиши мақсадини белгилади
07:32 / 05.03.2026
Санкцияларга қарамай: Эрон нефти кимнинг бакларига қуйиляпти?
07:44 / 03.03.2026