Ўзбекистон | 17:19 / 08.05.2022
6725
3 дақиқада ўқилади

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Дог биатлон» мусобақаси ўтказилди

Мудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш марказида вазирлик ва идоралар ўртасида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Дог биатлон» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Кеча, 7 май куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтган мусобақада Мудофаа вазирлигининг 2 та эркаклар ва 1 та аёллар жамоаси, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг жамоалари, Давлат хавфсизлик хизматининг «Бургут» махсус бўлинмаси жамоаси, ДХХ Чегара қўшинлари жамоаси, Миллий гвардия ҳамда Давлат божхона қўмитаси жамоалари ўз хизмат итлари билан қатнашди.

Мусобақанинг дастлабки кунларида иштирокчилар дастлаб 3200 метр масофага якка тартибда югуриш билан бирга белгиланган нишонни мўлжалга олиш бўйича шартни бажарди. Иккинчи кунда эса, мусобақа иштирокчилари 300 метрлик масофага тўсиқларни хизмат ити билан енгиб ўтган ҳолда югуриш шартини бажаришди.

Мусобақа финали - «Дог биатлон эстафета»да эса иштирокчилар елкасига 3 кгдан ортиқроқ биатлон қуролини осган ҳолда, хизмат итлари билан биргаликда 1600 метр масофага югуришди.

Мазкур масофанинг ярми босиб ўтилгач, хизматчиларда биатлон қуролидан фойдаланиб, 5 та нишон уриш вазифаси ҳам бор эди. Теккизилмаган ҳар бир нишон учун хизматчига қўшимча 100 метрлик жарима йўлаклари қўшилади.

Мусобақанинг финал жараёнларини Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, куч тузилмалари дохил вазирлик ва идоралар вакиллари, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, қуролли кучлар фахрийлари, ОАВ вакиллари ва кенг  жамоатчилик кузатиб борди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида:

-      III ўрин - Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати, ИИВ Қоровул қўшинлари, ДХХ «Бургут-1» жамоаларига;

-      II ўрин - ИИВ терма жамоасига;

-      I ўрин - Мудофаа вазирлигининг эркаклар ва аёллар жамоаларига насиб қилди.

Шунингдек, мусобақада «Дог биатлони якка тартибда югуриш», «300 метрли тўсиқлардан хизмат итлари билан ўтиш», «Ғалабага бўлган кучли иродаси учун», «Дог биатлони 3200 метр масофага якка тартибда югуриш», «Дог биатлон эстафетаси» каби қатор номинациялар бўйича ҳам ғолибларга совғалар топширилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда