Греция санкцияларга қарамасдан Россия нефтини ташишда давом этмоқда
Апрел ойида Россия нефт портларидан 190та танкер, уларнинг 76таси Греция байроғи остида йўлга чиққан.

Фото: Reuters
Россия байроғи остидаги кемаларга қарши санкциялар киритилганига қарамасдан, Россиядан денгиз орқали ҳар куни қиймати 509 млн долларлик 4,5 млн баррел нефт ташилмоқда, деб хабар берди Die Welt.
Нашрнинг ёзишича, Греция санкцияларга риоя қилмагани сабабли Россиядан денгиз орқали нефт экспорт қилиш урушгача бўлган даражада сақланиб қолмоқда.
"Европа ва америкалик дилерлар, нефт компаниялари ва кема компаниялари Россия флоти операторлари билан барча алоқаларни узган бир вақтда, грециялик кемачилар Россиядаги бизнесларини кенгайтиришда давом этмоқда", деб ёзади нашр.
Маълумотларга кўра, апрел ойида Россия нефт портларидан 190та танкер, уларнинг 76таси Греция байроғи остида йўлга чиққан.
"Шу тарзда, Греция Россия нефтини ташишдаги улушини ўтган йилдагига нисбатан уч бараварга оширди", - деб ёзади Die Welt.
Россия нефти ортилган Греция танкерлари Сингапур, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Кореяга йўл олмоқда.
Украина ҳукумати Россия танкерларини кузатувчи гуруҳ тузди. Мамлакат бош прокурори Ирина Венедиктова Россия билан нефт бизнесини олиб бораётган компаниялар ва жисмоний шахсларга қарши даъволар тайёрланаётганини маълум қилди.
ЕИ май ойида тақдим этган санкцияларнинг олтинчи пакетида Россия нефтига босқичма-босқич эмбарго киритилиши кўзда тутилган. Дунёдаги энг йирик танкерлар флотига эга бўлган Греция (716та кема) тақиққа қарши чиқди.
Апрел ойи бошида киритилган санкцияларда Россия кемаларининг Европа портларига кириши тақиқланганди.
Греция 15 апрел куни Россия байроғи остидаги Pegas танкерини ушлади. Пелопоннес яримороли портида ундаги нефт бошқа танкерга олинди. Чунки чеклов чоралари юкка эмас, кеманинг ўзига тааллуқли эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Киевга “Patriot” бермоқчи бўлган Трамп, НАТОнинг тарихий келишуви ва Эрон ядро дастури атрофидаги баҳслар – кун дайжести
Жаҳон | 14:00
-
Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор
Жаҳон | 13:41
-
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон | 13:31
-
МРБ Эрон ядро объектларига жиддий зарар етганини эълон қилди
Жаҳон | 13:25
Мавзуга оид

18:29 / 24.06.2025
Грециянинг Хиос оролини ўрмон ёнғинлари қамраб олди — фотолар

20:43 / 23.06.2025
Трамп нефт нархининг кўтарилиши «душманга қўл келишини» айтди

12:10 / 03.06.2025
Алиев: «Аср шартномаси» минтақадаги геосиёсий ва геоиқтисодий вазиятни ўзгартирди

17:01 / 30.05.2025