17:13 / 09.05.2022
4277

Шри-Ланка бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди 

Бош вазир укаси, президент Готабая Ражапаксага истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.

Фото: Reuters

Шри-Ланка бош вазири Махинд Ражапакса иқтисодий инқироз ва оммавий норозиликлар фонида ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Ada Derana портали хабар берди.

Хабарда айтилишича, бош вазир укаси, президент Готабая Ражапаксага истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.

Аввалроқ депутат Майтрипала Сирисена президент Готабая Ражапакса акаси Махинд Ражапаксани бош вазир лавозимидан озод қилишга рози бўлгани ҳақида маълум қилганди

Унинг сўзларига кўра, Ражапакса вақтинчалик ҳукуматнинг Махиндни бош вазирликдан бўшатиш таклифини қабул қилган. 

Сўнгги йилларда Шри-Ланка кучли иқтисодий инқирозга дуч келди, бу эса мамлакатдаги сиёсий қарама-қаршиликларни кучайтирди.

Top