Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Украинага замонавий танклар ва гаубицалар етказиб беради
Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, техникалар украиналик ҳарбийларни ўқитиш якунлангунига қадар етказиб берилади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок яқин кунларда украин ҳарбийларини PzH 2000 гаубицаларидан фойдаланишга ўқитиш бошланишини эълон қилди.
«Навбатдаги қадам замонавий танклар, гаубицалар бўлади. Германия ва Нидерландия биргаликда бу гаубицаларни етказиб беради, чунки бир мамлакатнинг ўзи ҳамма нарсани етказиб бера олмайди. Германия еттита гаубица беради ва ҳарбийларни ўқитишни бошлаймиз»,— деди у.
Анналена Бербокнинг сўзларига кўра, техникалар украиналик ҳарбийларни ўқитиш якунлангунига қадар етказиб берилади.
«Биз бундан буён ҳам озод Украинани гуманитар, молиявий, иқтисодий, технологик, сиёсий ва энергетика масалаларида қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз»,— деди Бербок.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Украинага ташриф буюргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026