Жаҳон | 14:56 / 13.05.2022
3667
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкадаги норозилик намойишчилари президент истеъфосига эришмоқчи - ОАВ

Намойишчиларнинг фикрича, мамлакатдаги оғир иқтисодий инқироз учун айнан президент жавобгар. 

Фото: AFP/Getty Images

Шри-Ланкадаги оммавий норозилик намойишчилари мамлакат президенти Готабая Ражапакса истеъфога чиқмагунига қадар намойишларни давом эттиришини маълум қилди, деб хабар берди The Times of India газетаси. 

"Биз бу курашни халқимиз адолатга эришганида тўхтатамиз. Кимни бош вазирликка тайинлашмасин, бу курашни тўхтатмаймиз", - деган намойишчилар вакили Чамалажа Шивакумара. 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги оғир иқтисодий инқироз учун айнан президент жавобгар. 

Аввалроқ президент Готабая Ражапакса мухолифатчи Ранил Викрамасингхени бош вазир этиб тайинлаганди. Президент ўтган ҳафтада акаси, бош вазир Махинд Ражапаксанинг истеъфосини қабул қилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид