Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон ва Камала Ҳаррис БААга боради
Қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири ва АҚШ вице-президентининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи бу мамлакат билан алоқаларни кучайтиришга қаратилган.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайлангани муносабати билан 15 май куни ушбу мамлакатга ташриф буюради. Бу ҳақда Британия ҳукумати девонхонаси маълум қилди.
Жонсон ташриф доирасида 13 май куни вафот этган марҳум президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаён хотирасига бағишлаб ўтказиладиган маросимда иштирок этади.
Қайд этилишича, Жонсоннинг ташрифи Буюк Британия ва БАА ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга қаратилган.
Шунингдек, ТАССнинг хабар беришича, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис 16 май куни Абу-Дабига ташриф буюради ва БААнинг янги президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказади.
Хабарга кўра, АҚШ вице-президенти Америка делегациясига бошчилик қилади ва Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан "Байден ва Ҳаррис маъмурияти ҳамда америка халқи номидан" таъзия билдиради.
Ҳаррис Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашувида "мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамлигини таъкидлайди".
15 май куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликлари президенти этиб сайланди.
Мавзуга оид
23:20 / 25.10.2025
Камала Ҳаррис яна АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкинлигини айтди
23:45 / 10.09.2025
Камала Ҳаррис ўз китобида Жо Байденни танқид қилди
22:04 / 29.08.2025
Трамп Камала Ҳаррисни давлат муҳофазасидан маҳрум қилди
15:24 / 02.07.2025