Иқтисодиёт | 15:00 / 14.05.2022
26014
2 дақиқада ўқилади

Москва биржасида ўзбек сўмини савдога киритиш режалаштирилмоқда

Савдоларга Ўзбекистон сўми, БАА дирҳами ва Арманистон драми киритилиши мумкин. 

Фото: Ведомости

Москва биржаси савдо майдончасидаги валюталар тўпламини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди РБК ўз манбаларига таяниб. 

Хабар қилинишича, савдоларга Ўзбекистон сўми, БАА дирҳами ва Арманистон драми киритилиши мумкин. 

Нашр манбасининг сўзларига кўра, валюталар рўйхатининг кенгайтирилиши биржадаги савдо айланмаси тушиб кетиши фонидаги мантиқий қадам ҳисобланади. 

Ҳисоб-китоб қилинишича, 2022 йил апрелида кунлик доллар-рубл савдоси ҳажми ўртача 81,5 млрд рублни ташкил этган – 2021 йилда бу кўрсаткич 242,9 млрд рублга тенг бўлган. 

РБК манбаларининг билдиришича, Россия бизнеси санкциялар фонида БАА билан кўпроқ қизиқа бошлади, Ғарб биржаларида Россия компаниялари акциялари савдоси тўхтатилганидан кейин эса Абу-Даби ва Ҳонгконг биржаларига ўтиш имкониятини кўриб чиқа бошлади.  

Ҳозирда Москва биржасида 10та хорижий валюта савдоси йўлга қўйилган: АҚШ доллари, евро, Хитой юани, Британия фунти, япон иенаси, Швейцария франки, турк лираси, Ҳонгконг доллари, Беларус рубли ва қозоқ тенгеси. 

Мавзуга оид