Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олма импортини 20 бараварга оширди
Ўзбекистон Эрондан 12 минг тонна олма импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 12та хорижий давлатдан қиймати 6,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 16,3 минг тонна олма импорт қилинган.
Қайд этилишича, олма импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,5 минг тоннага ёки қарийб 20 бараварга ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп олма импорт қилган давлатлар орасида Эрон етакчилик қилмоқда – 12 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Украина – 1,4 минг тонна;
- Молдова – 1,2 минг тонна;
- Польша – 1,1 минг тонна;
- Туркия – 527 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10та давлат маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:50 / 10.03.2026
Ўзбекистонда бензин нархи жаҳондаги нефт баҳосига қанчалик боғлиқ?
07:44 / 03.03.2026
Made in China: Хитой импортига қарам давлатлар (харита)
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
08:38 / 21.02.2026