Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини дўппослади
Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ўқитувчига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчилардан бирини дўппослаб тепгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 2022 йил 22 апрель куни Бандихон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келгани учун уни уриб, тепган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Қайд этилишича, текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Ҳодиса юзасидан Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати ҳам муносабат билдириб, вазирлик ўқитувчиларнинг ўқувчиларга нисбатан куч ишлатишини қаттиқ қоралашини маълум қилди.
«Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди. Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш – бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса, буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёхуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади. Вазирлик, мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026