Ўзбекистон | 07:32 / 17.05.2022
2453
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон глобал маълумотлар барометри рейтингида 58-ўринни эгаллади

2021 йил якунларига кўра глобал маълумотлар барометри рейтинги (The Global Data Barometer - GDB) эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, мазкур рейтингда 100дан ортиқ мамлакатлар қатнашган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси рейтингда 32 балл тўплаб, 58-ўринни эгаллади. 

Глобал маълумотлар барометрининг асосий модулларида:

Ўзбекистон "Очиқ маълумотлар ташаббуси"ни ўз ичига олган "Имкониятлар" модулида 80 балл тўплаб, 8-ўринни эгаллади;

мамлакатда очиқ маълумотлар сиёсатини ўз ичига олган "Бошқарув" модулида Ўзбекистон 52 балл тўплаб, 19-ўринни эгаллади.

Глобал маълумотлар барометри рейтингида:

  • 1-ўрин — АҚШ (68 балл);
  • 2-ўрин — Франция (66 балл);
  • 3-ўрин — Буюк Британия (65 балл).
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид