Сурхондарёнинг эртапишар қовунлари ички бозорга чиқарилди
Сурхондарё вилоятида «Озодбек Мунисабону» хусусий корхонасига тегишли 32 гектарлик анор боғи орасига 22 гектар майдонда экилган қовуннинг «Дакаро» нави пишиб етилди.

Фото: Agro.uz
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда у ички бозорга чиқариляпти. Шунингдек, хорижга экспорт қилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Сурхондарё иқлимига мос ушбу қовун нави март ойида экилиб, май ойида ҳосилга кирди. Шу кунгача уч марта ўғитланиб, тўрт марта суғорилди. Қовун вазни ўртача 2–2,5 килограммгача етади. Қовун экилган майдонда эгат ораларига плёнка ёпилган. Бу усулда намлик яхши сақланади ҳамда илдизи қуриб қолишининг олдини олади.
Республикада ҳар йили ўртача 60 минг гектардан ортиқ майдонга полиз экилиб, шундан 60–65 фоизни тарвуз, 35–38 фоизни қовун эгаллайди.
Қовун етиштиришда юқори тоифа ва синфларга мансуб, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90–95 фоиздан кам бўлмаган уруғ экилади. Қовуннинг уруғи 14–16 даража илиқ ҳароратда уна бошлайди. Ҳарорат бундан пасайганда уруғлар ерда чириб қолади, сийрак униб чиқади.
Қовуннинг ўсиб ривожланиши учун қулай ҳарорат 25–30 даража иссиқ ҳарорат ҳисобланади. Ҳарорат 12–15 илиққача пасайса, экинларнинг гули тўкилиб кетади, улар ўсишдан тўхтайди ва секин-аста қуриб қолади.
Қайд этилишича, маҳаллий қовунларнинг таркибида 85–92 фоиз сув, 8–15 фоиз қуруқ модда, 0,8 фоиз оқсил, 1,8 фоиз клетчатка, 6,2 фоиз бошқа углеводлар, 0,9 фоиз мой, 0,6 фоиз кул, 20–30 фоиз аскорбин кислотаси, 0,03– 0,07 фоиз бошқа дармондорилар, микроэлементлар, органик ва минерал тузлар мавжуд.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди
Жаҳон | 22:12
-
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:10
-
Янги Ўзбекистон кўчасини ободонлаштиришга 81,5 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистон | 22:02
-
5 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:58
Мавзуга оид

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

19:09 / 30.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

09:12 / 22.05.2025