Жаҳон | 22:51 / 20.05.2022
12186
1 дақиқада ўқилади

Литва Россия электр энергиясидан воз кечди

22 майдан бошлаб Литвага Россия нефти, электр энергияси ва табиий гази импорт қилинмайди.

Фото: Getty Images

Nord Pool биржа оператори «Интер РАО» компаниялар гуруҳидан Россия электр энергияси сотиб олиш бўйича савдоларни тўхтатишга қарор қилди.

Шундай қилиб, 22 майдан бошлаб Литвага Россия нефти, электр энергияси ва табиий гази импорт қилинмайди.

Литва газни Клайпедадаги суюлтирилган газ терминалидан олади. Электр энергиясини маҳаллий корхоналар ишлаб чиқаради, шунингдек, Евроиттифоқ мамлакатларидан импорт қилинади, деб хабар берди Литва энергетика вазирлиги. 

Nord Pool бутун Европа бўйича электр энергияси савдосини амалга оширади. 

Мавзуга оид