Ўзбекистон ва Беларусь инвестициялар бўйича янги битимни тасдиқлайди
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Беларусь ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.
Қарор лойиҳаси қабул қилиниши орқали 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган юқоридаги ҳукуматлараро битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедуралари амалга оширилади ҳамда битимни қўллаш учун замин яратилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришнома юборади.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024