Қашқадарёда сел аҳоли хонадонларини босди
Деҳқонобод тумани ҳудудида жойлашган тоғларда ёғган қисқа муддатли кучли ёмғир сел оқишига сабаб бўлган.

Фото: Xabar.uz
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида одамларнинг уйини сел босгани айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 май куни соат тахминан 14:30-15:00 ларда Деҳқонобод тумани марказидан 45-50 километр узоқликдаги тоғли ҳудудларда қисқа муддатли кучли ёғингарчилик кузатилган.
Оқибатда ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сел “Оқрабод” МФЙ Наймансой қишлоғи адирликлари ёнбағрида жойлашган айрим хонадонлар томорқалари ва ҳовлиларидан оқиб ўтиб “Катта пай” ўрмон хўжалиги далаларига бориб қуйилган.
«Ушбу ҳолат бўйича туман ФВБ ва маҳалла фаоллари биргаликда аҳоли яшаш хонадонларига боришиб, ёмғир сувлари уйларнинг хоналарига тошиши (кириши) ҳолатлари кузатилмагани ҳамда ҳеч кимга зиён етмагани аниқланди», дейилади маълумотда.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Узун туманидаги қишлоқлардан бирида 40 дан ортиқ хонадонни сув босган ва 230 нафардан ортиқ фуқаро хавфсиз жойга кўчирилганди.
Шунингдек, 2022 йил 3 май куни ёғиб ўтган ёмғирлар Сурхондарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида кучли селларни келтириб чиқарди. Сел енгил машина ва чорва молларини оқизган. Бундан ташқари, юқори кучланишли электр линияси темир устунини йиқитганди.
Бундан ташқари, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида енгил машиналарни сел оқизиб кетганди.
“Ўзгидромет” 9-13 май кунлари ёғингарчилик оқибатида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Тошкент, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Аввалроқ, 2022 йил 20 апрел куни ёғган ёмғирлар Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида кучли селлар келишига сабаб бўлган. Оқибатда, айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланганди.
Фориш туманида 4 нафар фуқаро (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқизиб кетиши натижасида ҳалок бўлган. Ушбу туманда бир нечта қишлоқни сел босган, хонадонлар сув остида қолган, машиналарни сув оқизганди.
2022 йил 10 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Nexia автомашинасида бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган. Кейинчалик уларнинг жасади топилганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Жаҳон | 17:02
-
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:25
-
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 16:01
Мавзуга оид

12:00 / 16.05.2025
17-19 май кунлари қатор ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

17:10 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

21:37 / 11.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

14:22 / 10.04.2025