Жаҳон | 15:46 / 20.05.2022
5650
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада иқтисодий инқироз фонида мактаблар ёпилди

Ҳукумат «ёнилғи етишмовчилиги ва транспорт воситалари билан боғлиқ муаммолар» боис давлат хизматчиларига ишга вақтинчалик келмай туришни тавсия қилди. 

Фото: Anadolu Agency

Чуқур иқтисодий инқироз давом этаётган Шри-Ланкада ёнилғи етишмовчилиги сабабли барча таълим муассасалари ёпилди

Ҳукумат «ёнилғи етишмовчилиги ва транспорт воситалари билан боғлиқ муаммолар» боис давлат хизматчиларига ишга вақтинчалик келмай туришни тавсия қилди.

16 май куни Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремесингхе мамлакатда бир кунга етадиган бензин қолганини маълум қилганди.

Мамлакатда минглаб транспорт воситалари бир неча кундан буён ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатда турибди.

Аввалроқ Шри-Ланка ташқи қарзлар бўйича мажбуриятларини бажара олмагани учун дефолт эълон қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид