15:37 / 22.05.2022
36821

Қизлари билан бева қолган киши ва Донбассдаги мерганлар отряди ҳаёти. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 87-куни ўтди.

Португалия бош вазири Антонио Коста Ирпенга ташриф буюрди
AP Photo/Efrem Lukatsky

Украинадаги уруш, сўнгги маълумотлар: 

  • 21 май куни Северодонецк ҳудудида жанглар давом этди, россиялик ҳарбийлар Украина армиясининг бу ердаги плацдармини Лисичанск жануби билан боғловчи кўприкни вайрон қилди; кейинроқ Луганск области раҳбари россияликларнинг кўприкка зарба берган техникаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
  • Курск областидаги Украина билан чегарадош посёлкаларга миномётлардан зарба йўлланган.
  • Мариуполдан Украинанинг бошқа ҳудудларига эвакуация бўлиш амалда имконсиз ишга айланди — шаҳар маъмурияти хабар қилишича, россиялик ҳарбийлар иккинчи даражали йўлларга ҳам блокпостлар ўрнатган.
  • ЛДПР партиясининг Давлат думасидаги фракцияси етакчиси, Украина билан музокараларда Россия делегацияси иштирокчиси Леонид Слуцкий Москвадагилар Виктор Медведчукни «Азов» жангчиларига алмашиш имконияти кўриб чиқилаётганини хабар қилди (кейинроқ у унинг сўзлари контекстдан узиб олинганини айтиб чиқди).
  • Украина президенти Володимир Зеленский Украина портлари блокировка бўлиб қолгани туфайли 22 млн тонна буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкони йўқлигини айтди.
  • Жо Байден Украинага яна 40 миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
  • Россия транспорт вазири Виталий Савельев Украинага босқин туфайли жорий этилган санкциялар «амалда Россиядаги бутун логистика тизимини бузгани»ни тан олди.

Қуйида 20-21 май кунлари Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Северодонецкка 17 май куни берилган зарбалар вақтида рафиқасини йўқотган киши икки ёшли эгизак қизлари билан Лисичанскдан эвакуация бўлишини кутмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси Луганск области Лисичанск шаҳрида ёнаётган украинлар техникаси яқинидан ўтмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси Лисичанск ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган сафдоши жасади олдида
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украин армияси танки Лисичанск яқинидаги фронт чизиғида
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецк ўққа тутилиши вақтида кўтарилган қуюқ тутун. Фронт чизиғи ушбу шаҳар яқинидан ўтади, шаҳар украин армиясининг Шимолий Дондан шимолдаги муҳим плацдарми ҳисобланади.
Aris Mesinis / AFP / Scanpix / LETA
Харобалар орасидаги тўй фотосурати, Краматорск
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги университет шаҳарчаси ўққа тутилиши оқибатлари, Донецк области
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари Донбассдаги фронт чизиғи яқинида ярадор қуролдошларига ёрдам кўрсатмоқда
AFP / Scanpix / LETA
Донбассдаги фронт чизиғи яқинидаги ярадор украин ҳарбийлари
AFP / Scanpix / LETA
Мариупол шаҳрининг Азов денгизи бўйидаги қисмида зарбалардан шикастланган уйлар
AP Photo/Alexei Alexandrov
Мариупол шаҳридаги жанглар вақтида вайрон қилинган трамвайлар
AP Photo/Alexei Alexandrov

Харков области

Украина қуролли кучлари ҳарбийси олдинги чизиқда россияликлар позициясини кузатмоқда. 93-бригада аскарлари Изюмдан жанубдаги россияликлар ҳужумини қайтариш учун жанг қилмоқда.
John Moore / Getty Images
Харков атрофидаги Олҳовка қишлоғидаги товуқ катагида қолган россиялик аскар жасади.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Эски Салтов қишлоғи аҳолиси нон ва сигарет сотиб олиш учун навбатда турибди. Бир ойдан ошиқ вақт россияликлар оккупациясида бўлган посёлка яна украинлар назоратига қайтган. Эски Салтов ҳамон фронт чизиғига яқин ва доимий равишда зарбаларга учрамоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харковга зарбалар чоғида шикастланган металл девор
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Харковдаги турар жойлар. Россия қўшини сўнгги ҳафталарда шаҳардан шимолга, Белгород области билан чегара томон суриб ташланган, аммо сўнгги кунда бу ҳудудда россияликлар қарши ҳужуми кузатилди.
John Moore / Getty Images
Харковдаги православ черков ертўласида тушлик қилаётган қочқинлар
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украинлар ҳарбий вертолёти корпуси. John Moore / Getty Images

Киев

Портлаб кетган зирҳли машина башнясини томоша қилаётган болакай — Киев марказида ҳарбий ҳаракатлар вақтида яксон этилган Россия ҳарбий техникалари кўргазмаси ташкил этилди.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Марьинка яқинида снайперлар отряди

Донецкдан жануби-ғарбда жойлашган Марьинка шаҳри яқинидаги отряд бир неча кун олдин, 16–17 май кунлари суратга олинган. Бу ерда жанглар урушнинг илк кунларидан буён давом этмоқда, аммо бу ҳудудда фронт чизиғи деярли ўзгармаган. Глеб Гаранич олган суратлар снайперлар ишини кўриш учун камдан кам учрайдиган имконият — шу вақтга қадар украинлар томонидан бундай суратлар деярли тақдим этилмаганди.

Марьинкадаги мерганлар бўлинмаси кўнгиллари қуролларини ўқламоқда
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Мерганлар бўлинмаси кўнгиллиси Оксана Марьинка яқинида ўз милтиғи билан суратга тушиб бермоқда
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Марьинкадаги мерганлар бўлинмаси кўнгиллилари позицияни эгаллаш учун кетмоқда
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Мерганлар бўлинмаси кўнгиллилари Марьинка атрофида дрон орқали олинган тасвирларни ўрганмоқда
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Марьинкадаги мерганлар бўлинмаси кўнгиллилари ўз позициясида
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top