09:51 / 23.05.2022
17062

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Алишер Абдумаликович Райимов Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

А.Райимов 1981 йил  Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Ангрен шаҳрининг аввалги ҳокими Нуриддин Абдураҳимов 11 май куни ҳаётдан кўз юмди

Нуриддин Абдураҳимов 2022 йилнинг январ ойидан буён Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келганди.

Top