Андижонда шифокорлар бемор қорнида салфеткани унутиб қолдирди
Андижон вилоятининг Асака шаҳар туғуруқхонасида бемор қорнида унутиб қолдирилган салфетка 9 ой ўтиб жарроҳлар томонидан олиб ташланди. Туман ҳокимлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Асака туманида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган Ў.Д. 2020 йил 5 октябрь куни Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 2-сонли туғуруқ уйига қабул қилиб олинган.
Маълум қилинишича, ҳомиладор аёлда жарроҳлик муолажаси кесарча кесиш усулида ўтказилган. 2020 йил 7 октябрь куни жинси ўғил, вазни 3600 грамм бўлган чақалоқ туғилган. 12 октябрь куни Ў.Д.га чақалоқ билан уйига кетишга рухсат берилган.
Шу билан бирга, 2021 йил 16 август куни Ў.Д. Асака туман ШТЁБ бўлимига ўткир битишмали ичак тутилиши ташхиси билан ётқизилган.
Ташхис вақтида беморнинг ингичка ичагига ёт жисм тиқилиб қолгани аниқланган. Ёт жисм олинган ва у салфетка экани аниқланиб, ичак жароҳати тикилган. 2021 йил 28 август куни беморга уйига кетишга рухсат берилган.
Билдирилишича, видеоёзув келгусида шифокорлар орасида ташхис вақтида бундай қўпол хатоларга йўл қўймаслик, шифокорларнинг ҳушёр бўлиши учун олинган ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилган.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди

23:42 / 19.03.2025
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди

07:25 / 20.04.2024
Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

09:56 / 05.03.2024