Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 10 қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор
Тахминларга кўра, 80 киши вайроналар остида қолган.
Эроннинг Ҳузистон вилоятида 10 қаватли бино қулаб тушиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мужтабо Холидий маълум қилди.
Маълумот берилишича, гап Ободон шаҳрининг Теленжи Амирий кварталидаги «Ободон Метропол» бизнес-марказида қурилаётган бино ҳақида бормоқда.
Холидийнинг сўзларига кўра, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вайроналар остида 80 киши қолган деб тахмин қилинмоқда.
Бино эгаси ва пудратчиси ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026