Жаҳон | 22:58 / 24.05.2022
10545
1 дақиқада ўқилади

Венгрияда Украинадаги вазият сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилади

Виктор Орбаннинг қайд этишича, Украинадаги вазият Венгрия хавфсизлиги, энергия таъминоти ҳамда иқтисодиёт ва оилалар молиявий хавфсизлигини хатарга қўяди. 

Фото: Getty Images

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадаги вазият сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини эълон қилди.

"Ҳукумат конституцияга мувофиқ бугундан бошлаб ҳарбий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқини амалга оширади. Бу коронавирус эпидемияси вақтида жорий этилган фавқулодда ҳолат сингари ҳукуматга Венгрия ва венгер оилаларини ҳар қандай воситалар ёрдамида зудлик билан ҳимоя қилиш имконини беради", — деди у Facebook саҳифасида қилган мурожаатида. 

Венгрия ҳукумати раҳбарининг қайд этишича, Украинадаги вазият Венгрия хавфсизлиги, энергия таъминоти ҳамда иқтисодиёт ва оилалар молиявий хавфсизлигини хатарга қўяди.

Вазирлар маҳкамасининг илк қарорлари эртага эълон қилинади, деди Орбан.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид