Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида далаларни чигиртка босгани айтилмоқда
Маълум бўлишича, маҳаллий чигирткалар экинларга хавф солмайди. Фақат Марокаш чигирткаси зараркунанда ҳисобланади.

Фото: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида чигиртка тарқалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа жойида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилган.
Ўрганишда аниқланишича, Ўзбекистонда чигирткаларнинг 200га яқин тури мавжуд. Уларнинг 6-8 тури яйлов ва қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтиради. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда айтилган чигирткалар маҳаллий ва Марокаш турига оид бўлиб, маҳаллий чигиртка экинларга хавф солмайди. Марокаш чигирткасига қарши мавсумда уйғунлашган ҳимоя чора тадбирлари ўтказиб келинади.
Жумладан, бугунги кунгача Қашқадарё вилоятида 87 980 гектар, шу жумладан Деҳқонобод туманида 16 222 гектар майдонда зарарли чигирткага қарши кураш ишлари олиб борилган.
Ҳозирда мазкур зараркунандаларга қарши кураш бўйича агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, ҳудудга 25 та трактор пуркагичлари, 6 та УМО-пуркагичли махсус автомашина, 1 та трицикл жалб этилган бўлиб, шунингдек қўл аппаратлари ёрдамида ҳам зарарсизлантириш жараёнлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири биргаликда дарахт экди
Жаҳон | 16:56
-
Жамоа устунлари: йўлланма қўлга киритилишида кимлар қандай ҳисса қўшди?
Спорт | 16:29
-
Европага очилаётган эшик: Словакия бош вазири ташрифи ва Ўзбекистон учун янги имкониятлар
Ўзбекистон | 16:24
Мавзуга оид

17:29 / 05.06.2025
Қашқадарёдаги «Лангар ота» масжиди АҚШ элчихонаси маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди

20:10 / 03.06.2025
Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ушланди

22:49 / 02.06.2025
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди

18:46 / 31.05.2025