Жаҳон | 18:00 / 31.05.2022
20966
2 дақиқада ўқилади

Херсон ва Запорожьеда аҳолига Россия паспортларини бериш бошланди

Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллиннинг сўзларига кўра, паспорт олиш учун 50дан ортиқ одам ариза берган. 

Фото: Reuters

Украинанинг Россия ҳарбийлари томонидан эгалланган Херсон ва Запорожье областларида аҳолига Россия паспортларини бериш жараёни бошланди. Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллиннинг сўзларига кўра, паспорт олиш учун 50дан ортиқ одам ариза берган.

Аввалроқ Запорожьенинг Мелитопол шаҳрида Россия федерал миграция хизматининг биринчи бўлинмаси очилгани ҳақида хабар қилинганди.

Россия паспортини беришнинг "соддалаштирилган тартиби"да Украина фуқаролигидан воз кечиш кўзда тутилмаган, деб маълум қилган Россия томонидан тайинланган шаҳар маъмурияти вакили.

Запорожье областининг "ҳарбий-фуқаролик маъмурияти кенгаши" аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, област "Россия таркибига кириш йўлидан боради".

"Запорожье областининг келажаги фақат битта – у Россия таркибида бўлиши керак", - деди Рогов. Херсон области "ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари" Кирилл Стремоусов ҳам худди шундай фикр билдирган.

25 май куни Россия президенти Владимир Путин Запорожье ва Херсон областлари аҳолисини Россия фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги фармонни имзолаганди

Мавзуга оид