Ўзбекистон | 07:37 / 01.06.2022
10378
2 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат импорти ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатган омиллар маълум қилинди

Жорий йил январь-март ойларида мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркиби 2021 йил импорти таркибига нисбатан сезиларли даражада ўзгарган. 

Фото:agro.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, маргарин ва ўсимлик ёғи, гўшт, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улуши ортган.

Импорт географияси, маҳсулот турлари улуши ва ҳажми ҳам нисбатан ўзгарган бўлиб, асосий маҳсулот импорт қилиб олинган давлатлар ичида биринчи ўринга Қозоғистон (309,7 млн доллар), иккинчи ўринга Россия (205,2 млн доллар) ва учинчи ўринга Бразилия (97,5 млн доллар) чиққан.

Фото:agro.uz

Мамлакат импорти ортишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:

  • биринчи омил – Россия ва Беларусга нисбатан АҚШ, Евроиттифоқ ва бошқа ривожланган давлатлар томонидан қўлланилган иқтисодий санкциялар оқибатида жаҳон озиқ-овқат бозорида нархлар ва логистика тарифлари юқори суръатларда ўсгани;
  • иккинчи омил – Ўзбекистон томонидан бир қатор қўшни давлатларга буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт ва реэкспорт қилиш ҳажмининг ўсиши. Ун экспорти буғдой ва буғдой уни импортига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти умумий ҳажми ўсишига ўртача импорт нархлари қимматлашуви қарийб 55-60 фоиз даражасида таъсир кўрсатган бўлса, импорт қилинган маҳсулотлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспорти ҳажми ўсиши 40-45 фоиз таъсир кўрсатган.

Фото:agro.uz
Фото:agro.uz
Фото:agro.uz

Мавзуга оид